Тошкент Жан Моне номидаги Европа тадқиқотлари бўйича илғор тажриба маркази раҳбари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова European International Women’s Leadership Awards мукофотининг  2021 йилги совриндори бўлди. Европа Иттифоқи пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган мазкур тақдирлаш маросимида Германия, АҚШ, Исроил, Белгия, Буюк Британия, Белгия каби мамлакатларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.

“European International Women’s Leadership Award” тақдимоти жамиятда ва ҳаётда фаоллиги билан минглаб аёлларнинг овозига айланган, аёллар ҳақидаги мавжуд стереотипларни ўз фаолияти билан ўзгартиришга ҳисса қўшаётган аёллар учун эътирофдир. Мазкур тақдимот илк бор 2019 йилда турли қитъалардан йиғилган аёллар иштирокида ўтказилган. Шундан буён Европа Иттифоқининг мазкур мукофоти жаҳоннинг барча давлатларидан ишбилармон, билимли ва фаол аёлларни тақдирлаш ва уларни меҳнатини дунё ҳамжамиятига таништириш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.